Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ояти нозил бўлган пайтда, яъни пайғамбарликнинг учинчи йилида бўлган, деб айтилган, «Амр Аллоҳники, уни Ўзи хоҳлаган жойига қўяди», ҳадиси эса Росулуллоҳ с.а.в. қабилаларга ёрдам беришни таклиф қилган пайтда, яъни пайғамбарликнинг ўнинчи йилида, яъни “ҳадисуддор”дан кейин айтилгани боис демак “ҳадисуддор” рад қилинади. Иккинчи жиҳат шундан иборатки, бу ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в.нинг кофирларга улар Исломга киришлари учун бир нарсани қилиб берганлиги, балки энг катта ишни, яъни ўзидан кейин ҳамма мусулмонлар устидан халифаликни қилиб берганлиги, уларнинг Исломга киришларига бир тўлов (эваз) сифатида шундай қилганлиги маъноси ётибди. Бу эса Росулуллоҳ с.а.в.нинг даъват олиб боришдаги ишига ҳам, шариат ҳукмларига ҳам зиддир. Чунки Росулуллоҳ с.а.в. одамларни Исломга ҳақ дин бўлгани учун даъват қилдилар. Пайғамбаримиз с.а.внинг бирон кофирга унинг Исломга кириши эвазига озми, кўпми, бирон нарсани қилиб берганлиги ҳечам ривоят қилинмаган. Буни ривоят қилган ҳатто заиф ҳадис ҳам йўқ. Аммо муаллафату қулубуҳум (қалбларни улфат қилиш)га келсак, улар мусулмонлар бўлиб, улар билан давлат кучайиши учун уларга закотдан бериб турилар эди. Улар кофир эмас эдики, Исломга киришлари учун уларга бериб турилган бўлса. Кофирларнинг Исломга киришлари эвазига уларга бир нарса берилиши жоиз эмас.


Иккинчидан: Ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в. зиёфат уюштириб, кофирларни Исломга даъват қилиш учун уларга таом тайёрлагани, Исломга киришлари учун уларни таом устида жамлагани айтилади. Таом мусулмон Али учун тайёрланмаган. Демак ўшалар Исломни рад қилишган бўлса ва Исломга киришлари эвазига Пайғамбар с.а.в.дан кейин бошқарув уларники бўлишини ҳам рад қилишган бўлса, бунга Алининг ҳеч бир алоқаси йўқки, талабни қабул қилиш учун аралашган бўлса. Чунки Исломга даъват қилинган Али эмас эди. Чунки у мусулмон эди. Шунинг учун хитоб унга йўлланмаган эди. Демак Алининг бу тўпланишга ҳеч бир алоқаси йўқки, Пайғамбар с.а.в. унга нисбатан «Бу менинг биродарим, васиййим ва орангизда менинг халифам, бас унга қулоқ солиб, итоат қилинглар», деб айтса. Чунки хитоб Алига қилингани йўқ ва у билан музокара олиб борилгани йўқ.

 

Учинчидан: Ҳадисда қавм Исломни рад қилишгани, Пайғамбар с.а.в. уларга қайта-қайта таклиф қилишига қарамай

 

121-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247